16 Июн 2020 йил 845

Андижон вилоятининг 3-секторига қарашли Андижон туманида аҳолини бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича ярмарка ташкил этилди

Андижон туман ҳокимлигида эҳтиёжманд оилалар шароитини яхшилаш, уларни даромадга йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича ярмарка ташкил этилди.Тадбирда тумандаги банклар аҳолига ўзларининг имтиёзли кредитлари, мини кластерлар эчкичилик, паррандачилик ва қуёнчилик йўналишида таклифлари билан иштирок этдилар.

Банклар томонидан эҳтиёжманд оилаларга қишлоқ хўжалиги техникалари имтиёзли кредит асосида шу ернинг ўзида расмийлаштирилди.Ярмаркада, эчкичилик, қуёнчилик ва паррандачилик кластерларини камбағал оилаларга таклиф этаётган лойиҳаси ҳақиқатда даромад манбаига айланиши мумкин. Туманда эчкичилик йўналишида иш олиб бораётган кластерлар камбағал оилаларга ҳамкорликда боқиш учун эчкилар тарқатади.

Бунда, кластер томонидан банк кредити ҳисобига олинган эчкилар эҳтиёжманд оилаларга 2 бошдан берилади. Кластер эчкилардан олинган сут маҳсулотини хонадон эгаларидан йиғиб олиб, уларга маълум миқдорда ҳақ тўлайди. Фойда ҳисобидан банкдан олган кредитни кластер ўзи қоплайди. Кластернинг асосий мақсади  эчкичилик тажрибасини эҳтиёжманд оилаларга ўргатиш ва бизнесига шерик қилиш. 

Тадбирда туман бандлик бўлими тавсиясига асосан ўндан зиёд эҳтиёжманд оилаларга бир сотихдан иссиқхоналар қуриб бериш режалаштирилди. Иссиқхона қуриш ишлари “Markaz bizness tomorqa xizmati” МЧЖ томонидан амалга оширилади. 1 сотих ер майдонини эгаллайдиган ҳар бир иссиқхона қиймати 4,5 млн сўмга тенг. Бу пул маблағлари бандлик бўлимининг махсус жамғармаси ҳисобидан тўланади.

Бундан ташқари, ярмаркада эҳтиёжманд оилаларга вилоят банк филиаллари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури асосида имтиёзли банк кредитлари ажратилиши кўзда тутилган.

Ўтказилган ярмаркада Андижон тумани ИИО Пробация гуруҳи ҳисобидаги 31 нафар шахслар қатнашди. Уларнинг 14 нафари кам таъминланган назорат остидаги шахслар бўлиб, 3 нафарининг бандлигини таъминлаш мақсадида ишга жойлашишлари учун йўлланма берилди. Шунингдек, ушбу шахсларнинг 2 нафарига моддий ёрдам кўрсатилиб, яна 2 нафарига тадбиркорлик қилиш мақсадида имтиёзли кредит ажратиш маслалари кўриб чиқилди.    

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати   

Text to speech