26 Август 2020 йил 1067

Андижонда 4000 минг АҚШ долларига “гашиш” сотаётган фуқаро ушланди

2020 йилнинг 11 август куни соат 16:00 ларда Андижон вилояти ИИБ ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Ш Марҳамат тумани ҳудудида 323,11 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини фуқаро Қ.Ю.дан олиб, холис ҳаридорга 4000 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида фуқаро М.Ш.нинг эгнидаги кийимлари кўздан кечирилганида 0,27 грамм, фуқаро М.А.нинг мобил телефони ғилофи ичидан 0,88 грамм ҳамда унинг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинаси салонидан 0,73 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаролар М.Ш, Қ.Ю, ҳамда М.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273, 276-моддалари  билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech