20 Май 2022 йил 699

Андижонда 9.000 минг АҚШ долларига ер ресурсларини талон-тарож қилиниши билан боғлиқ ҳолат фош этилди

2022 йил 22 апрель куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-тарож қилинишига қарши курашиш бўлинмаси ҳамда Андижон вилоят прокуратураси ер ресурсларига қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда фуқаро О.Р.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Ф.Н ўзганининг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Хўжаобод тумани Хидирша МФЙ ҳудудидаги 3.5 сотихли қуруқ ер майдонини сотиш мумкин эмаслигини билсада, О.Р.нинг номига уй-жой қуришга мўлжалланган кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш учун 9.000 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу пулларни Хўжаобод туманида олган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech