30 Март 2023 йил
676
Андижонда “гашиш” гиёҳванд моддасини 8 600 АҚШ долларига сотаётган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 28 март куни Андижон вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни жалб қилган холда ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Марҳамат туманида яшовчи Х.Б Асака тумани ҳудудида холис харидорга 1 килограмм бўлган “гашиш” гиёҳванд моддасини 8 600 АҚШ долларига сотаётганида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати