10 Май 2022 йил
351
Андижонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг «Қўл жанги» тури бўйича ўтказилган мусобақада вилоят ИИБ ходимлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди
"9 май - Хотира ва қадрлаш куни" байрами муносабати билан Андижон вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг «Қўл жанги» тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Мусобақада вилоят ички ишлар органлари ходимлари 5 та олтин ва 2 та кумуш медаль соҳиби бўлдилар.
Жумладан, 62 кг вазнда лейтенант М.Парпиев, 67 кг вазнда кичик сержант С.Содиқов, 73 кг вазнда сержант И.Зайнобидинов, 87 кг вазнда сержант М.Холиқов ҳамда 97 кгдан ортиқ вазнда сержант А.Холиқовлар олтин медалларни кўлга киритдилар.
Бунинг натижасида Андижон вилояти ИИБ ходимлари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати