9 Декабр 2021 йил 595

Андижонда талончилик содир этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 3 декабрь куни соат 17:10 ларда Андижон шаҳрида яшовчи Қ.Г Қўрғонтепа тумани, Хонкўча МФЙ да Х.Д.нинг 1 дона нархи 1.500.000 сўмлик “Редми 9” русумли уяли телефонидан фойдаланиш учун учун олиб, унга қайтариб бермасдан уяли телефонини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб воқеа жойида кетиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech