1 Июн 2020 йил 794

Андижондаги туман ва шаҳар сектор раҳбарлари камбағалликни қисқартиришга доир ўқув-семинарда иштирок этдилар

Андижон вилоятининг 16 та туман ва шаҳарларидаги 64 та сектор раҳбарлари  ўзларига бириктирилган ҳудудларда истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилаларни жорий йил охиригача “темир дафтар”дан чиқариш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга бағишланган 3 кунлик ўқув-семинарни тинглашди.

Семинар мавзулари давлат раҳбари томонидан Вазирлар Маҳкамаси мажмуалари раҳбарларига белгилаб берилган муҳим вазифаларни амалда бажариш механизмлари ва тартибини батафсил, аниқ мисолларда тушунтиришга қаратилди.

Дарслар Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудирлари, вазирликлар, идоралар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан ҳамда Давлат бошқаруви академияси профессор ўқитувчилари модераторлигида тайёрланган таҳлилий материаллар асосида ўтказилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech