8 Июл 2025 йил 258

Андижон шаҳрида содир этилган жиноят сабаблари кенг жамоатчилик иштирокида танқидий муҳокама қилинди

Андижон вилояти прокурори Муродилло Абдуҳакимов ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Санжар Джабаровлар раислигида бўлиб ўтган муҳокамада Андижон шаҳри ҳокими, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари, ташкилот-муассасалар масъуллари, “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида, жиноят тафсилотлари йиғилганларга маълум қилиниб, ушбу  жиноятнинг келиб чиқишига шарт-шароит яратган омиллар туб илдизигача таҳлиллар асосида танқидий муҳокама қилинди.

Шунингдек, Андижон шаҳрида “Тиғ” профилактик тадбирлари суст даражада ўтказилаётганлиги, бунга масъул бўлганлар томонидан иш талаб даражасида ташкил этилмаганлиги  ҳам танқид остига олиниб, бу борадаги тарғибот ишларини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Муҳокама йиғилишида “маҳалла еттилиги” аъзолари ва бошқа масъуллар томонидан ушбу содир этилган аянчли ҳолатдан ўзларига етарлича хулоса чиқарган ҳолда келгусида бундай жиноятларга йўл қўймаслик бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

Тадбир якунида келгусида бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик борасида тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech