25 Феврал 2021 йил
634
Андижон шаҳрида жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан “Зарбдор ойлиги” доирасида сайёр суд мажлиси ўтказилди
Жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан “Зарбдор ойлиги” доирасида Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ, жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди ҳамда Андижон шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Ушбу сайёр суд мажлисида тузалиш йўлига ўтган 15 нафар назорат остидаги шахслар муддатидан илгари озод этилиб, 1 нафар назорат остидаги фуқаро жазодан ўзига тўғри хулоса чиқармаганлиги учун ахлоқ тузатиш ишлари жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати