Андижон тумани 3-секторида аҳоли даромадини ошириш борасида амалий ишлар давом эттирилмоқда
Андижон туманида сектор раҳбарлари ҳуддудларда белгиланган вазифалар юзасидан бир қатор ишларни амалга оширмоқдалар. Хусусан, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга амалий ёрдамлар кўрсатиш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти.
Туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ж.Худойбердиев Чўнгбогич МФЙ Оқ-сув кўчасида яшовчи эҳтиёжманд оила деб рўйхатга олинган Аропатхон Тўхташева хонадонига ташриф буюрди. Мазкур оила даромадини янада ошириш учун товуқ боқиш истагини билдирган эди. Сектор раҳбари хонадон эгаларига 30 дона товуқни топширди.
Шунингдек, ҳудуддаги 5-қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш билан танишди ва таклиф ҳамда муаммолари юзасидан зарур чора -тадбирлар белгиланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати