2 Август 2021 йил 755

Андижон туманидан автомашина олиб қочган шахс Наманган шаҳридан ушланди

2021 йил 28 июль куни соат 16:00 ларда   Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро А.Р Андижон тумани, Хўжа МФЙ ҳудудида жойлашган “Арзони бизда” номли озиқ овқат дўкони олдидаги автотураргоҳдан ўз иш жойидаги раҳбари П.М.нинг бошқарувидаги “Собалт” русумли автомашинасини унинг хабардорлигисиз яширин равишда олиб қочган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқаро А.РСобалт” автомобилини Наманган шаҳар ИИО ФМБ жойлашган ҳудуд яқинида бошқариб юрган вақтида ушланган.     

Мазкур ҳолат юзасидан А.Р.га нисбатан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан  шу йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech