27 Май 2022 йил 222

Андижон вилояти бўйлаб пробация ҳисобидаги шахслар билан кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бошқармаси ташаббуси билан Андижон вилояти миқёсида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича назорат остидаги шахслар билан кенг қамровли профилактик ишлар ўтказилмоқда.

Бунда асосийси Пробация ҳисобида турган, муқаддам оғир ва ўта оғир турдаги жиноят содир этган шахслар билан учрашиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш, энг аввало улар томонидан такрорий жиноятлар содир этилишини барвақт олдини олиш бўйича очиқ мулоқот ҳамда профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

Андижон туманида мазкур профилактик тадбир ташкил этилиб, тадбир давомида Пробация назоратида туриб, тузалиш йўлига ўтган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тайинланган жазодан ўзига тўғри хулоса чиқариб олган 7 нафардан ортиқ шахсларга инсонпарварлик далолатномалари татбиқ этилиб, ўтказилаётган «Сайёр суд» жараёнида жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Шу билан бирга жазодан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётган 2 нафар назоратдаги шахсларнинг жазолари оғирроқ турдаги, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

«Ишга марҳамат» тадбирида эса 5 нафар шахслар доимий иш билан таъминланди ва 3 нафарига йўлланмалар берилди.

Ҳозирда, бу борадаги профилактик тадбирлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech