1 Октябр 2020 йил 505

Андижон вилояти ички ишлар органларида "Давлат тили тўғрисида"ги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва давлат тилида иш юритишни ташкил этиш борасида амалий ёрдам кўрсатилмоқда

Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими ходимлари томонидан, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5850-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги "Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 34-сон Қарори ҳамда ИИВнинг 2020 йил 3 мартдаги 1/298-сон Кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва шаҳар - туман ички ишлар бўлимларида ушбу қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва давлат тилида иш юритишни ташкил этиш аҳволи ўрганилмоқда.

Жумладан, Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ва Андижон, Избоскан, Олтинкўл, Булоқбоши, Хўжаобод, Марҳамат, Асака туманлари ички ишлар органларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, буйруқ, фармойиш, кўрсатма ва дастурлар хатловдан ўтказилиб, заруратга қараб тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, маъмурий ҳудудидаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан, лавҳалар, эълонлар ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари кўриб чиқилди ҳамда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ўрганилиб, зарур ҳолларда уларни алмаштириш ва янгилаш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

Ҳозирда, Юридик таъминлаш бўлими томонидан шахсий таркибнинг давлат тили бўйича билимларини янада ошириш ҳамда ички ишлар органларида "Давлат тили тўғрисида"ги Қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш мақсадида сайёр ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.

 

 Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати     

Text to speech