Андижон вилояти ички ишлар органларига қабул қилинган инспектор-психологлари билан ўқув машғулотлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли қарорига асосан ички ишлар органларида ташкил этилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи лавозимларига қабул қилинган ёш ходимлар билан ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.
Хусусан, ўқув машғулотларида Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги, "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги,"Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида"ги, "Таълим тўғрисида"ги, "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги ва "Ёшларга оид Давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонунлари ҳамда соҳага оид муҳим қарор ва фармонларларининг мазмун-моҳияти бўйича тушунчалар бериб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати