Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг 3-секторида янги “ўсиш нуқталари” аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича асосий йўналиш ва вазифалар белгиланди
Андижон вилоятида иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, иш ўринларини ташкил этиш мақсадида 882 та маҳалладаги имкониятлар ўрганилиб, аҳолининг азалдан шаклланган кўникмаларидан келиб чиқиб, энг самарали “ўсиш нуқта”лари сифатида – ҳунармандчилик, томорқа ва иссиқхона хўжалиги, боғдорчилик, гулчилик, паррандачилик каби йўналишлар белгиланди.
Ўтказилган хатловлар натижасида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг 3-сектори ҳисобланган Андижон, Асака, Бўстон ҳамда Улуғнор туманларида мавжуд бўлган 197 та маҳалладан ижтимоий-иқтисодий ривожланишда ортда қолаётган 53 та маҳалла танлаб олинди.
Ушбу маҳаллаларда 164 минг 280 нафар аҳоли истиқомат қилиб, “Темир дафтари”га киритилган эҳтиёжманд оилалар 329 нафарни, “Аёллар дафтари”га киритилганлар 1454 нафарни, “Ёшлар дафтари”га киритилган 3387 нафарни ҳамда ишсизлар 8965 нафарни ташкил этади.
Бугунги кунга қадар, хонадонбай юриш натижасида ушбу маҳаллаларда Саноат соҳасида 12 та, Қишлоқ хўжалиги соҳасида 46 та, хизмат кўрсатиш йўналишида 5 та, жами 63 та “ўсиш нуқтаси” аниқлаб олинди.
Ушбу “ўсиш нуқталари"да қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғи А.Т.Рахматуллаев Андижон туманининг Янгиобод МФЙга борди.
Бу жойда аҳолининг даромадини ошириш, уларни даромадли иш билан банд қилиш ва бошқа истиқболдаги лойиҳалар, ўз-ўзини банд қилган аҳоли вакиллари билан танишди. Туман сектор раҳбарлари ва “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича алоқадор масъуллар билан бирга аҳоли хонадонларида ҳунармандчилик билан шуғулланаётган фуқаролар билан учрашдилар.
Шунингдек, вилоят 3-сектор раҳбари томонидан Асака туманида аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва “ўсиш нуқталари" ўрганилди. Ўрганишлар давомида сектор ҳудудидаги Эргашобод маҳалласида имтиёзли кредит олиб ҳозирги кунда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ҳунармандчилик ва кичик текстил корхонасига ташриф буюрилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича амалий кўникмалар берилди.
Ҳозирда секторларда хонадонларга кирилиб, аҳолини бизнес хоҳиш–истаги борларига тадбиркорлик фаолиятини бошлашига ва кредит олишига кўмаклашиш мақсадида рўйхатлари шакллантирилмоқда. Бундан ташқари, ҳар бир маҳаллага салоҳиятли тадбиркорлар бириктириш ва зарур маблағлар йўналтириш чоралари кўрилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати