Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига ишга қабул қилиш бўйича ТАНЛОВ!
Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида янги ташкил этилган (ҳайдовчи-оператор) сафдорлик лавозимларни муносиб ходимлар билан жамлаш мақсадида, йигитлар учун дастлабки танловлар эълон қилинади.
Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, (шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам) информатика ва ахборот-технологиялари соҳаси бўйича олий маълумотга ва «Б», «С» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, бўйи 170 сантиметрдан паст бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган йигитлар қабул қилинади.
Дастлабки танловларда иштирок этиш учун жорий йилнинг 1 февраль кунидан 10 февраль кунига қадар ҳудудий ички ишлар органларидан рўйхатдан ўтишингиз сўралади.
Мурожаат учун телефон: 97. 272-03-07
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати