21 Январ 2022 йил
552
Андижон вилояти ИИБ ҲПБ томонидан 2022 йил давомида хотин-қизлар билан янгича ишлаш бўйича қўшма дастур ишга туширилди
Андижон вилояти ИИБ ҲПБ томонидан вилоятда 2022 йил давомида хотин-қизлар билан янгича ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий руҳий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича қўшма дастур ишга туширилди.
Андижон вилояти ҳокимлигида ўтказилган мажлисда Андижон вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғи подполковник Х.Абдурахмонов томонидан қўшма дастурнинг мазмун-моҳияти 38 та ташкилот ва идораларнинг мутасаддиларига атрофлича етказилиб, барча ижрочиларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати