13 Апрел 2021 йил 710

Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармасида назорат остидаги шахсларга психологик ёрдамни таъминлашга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 07 декабрь кунгиПробация хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли буйруғида кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида Андижон вилояти ИИБ Пробация бошқармаси томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, шу йилнинг 07 апрель куни Андижон Давлат Университетининг амалий психология йўналиши талабалари билан ҳамкорликда пробация назоратида турган шахслар билан психологик-профилактик суҳбат олиб бориш, улар билан одатий хулқ-атворларини таҳлил қилишга йўналтирилган саволномалар орқали психологик-портретларини шакллантирилишга оид  давра суҳбати ўтказилди. Унда ҳозирда олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад назорат остидаги шахсларга психологик ёрдамни таъминлаш, шу жумладан, психологик иш амалиётини кенг қўллаш орқали улар томонидан қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш ва бунга йўл қўймасликдан иборат. 

Ҳозирда назоратдаги шахсларни одатий хулқ-атворларини таҳлил қилишга йўналтирилган психологик-профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech