21 Январ 2021 йил 802

Андижон вилояти ИИБда 2020 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Д.Б.Кадиров иштирокида 2020 йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтди. Унда ўтган йил давомида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда ўтказилган профилактик тадбирларнинг самарадорлиги хусусида маълумотлар берилди.

Таҳлиллар асосида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама натижаларига кўра хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйиб келган бир қатор раҳбар ва ходимларга нисбатан  қаттиқ интизомий таъсир чоралари қўлланилди. 

Шу билан бирга вилоят ҳудудида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни ҳамда қонун бузилишини олдини олишда ўз хизмат вазифасига виждонан  ёндашган, хизмат ҳудудида фуқароларнинг ишончини қозониб, жиноятдан ҳоли ҳудудга эришган ва бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўла олган бир гуруҳ ходимлар муносиб рағбатлантирилди.

Йиғилиш сўнгида Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Д.Б.Кадиров соҳа ходимларига берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажаришга, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тамомила янгича тизим асосида иш ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech