12 Май 2022 йил 374

Андижон вилоятининг Бўстон туманида бўлиб ўтган оммавий сайёр қабулда Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан кўплаб фуқароларнинг муаммоларига ечим топилди  

Хабарингиз бор республика ишчи гуруҳи Андижон вилоятида оммавий сайёр қабулларни ўтказиб келмоқда. Жорий йилнинг 12 май куни Бўстон туманида навбатдаги оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов, ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти бошлиғи ўринбосари полковник Бахтиёр Жалолов ҳамда вилоят ИИБ масъуллари томонидан фуқароларни қабул қилиш жараёни бўлиб олиб борилди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилмоқда ва ҳал этиш мақсадида тегишли тартибда рўйхатга олинди.

Ушбу қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари ижобий ечимини топди. Бўстон туманида бўлиб ўтаётган сайёр қабулда 31 йилдан буён фуқароликни олишни орзу қилган Фозилова Маҳфиратхоннинг мақсади амалга ошди. Ички ишлар вазирининг ўринбосари бошчилигида бўлиб ўтаётган сайёр қабуллар давомида 2 нафар ёшларга фуқароликни тасдиқловчи ИД карталар тантанали равишда топширилди. Шунингдек, 31 йил давомида фуқароликни олишни орзу қилиб келаётган Фозилова Маҳфиратхон ҳамда 30 йилдан буён паспорт олишни мақсад қилиб келаётган Мамажонов Фарҳодбекларнинг орзулари амалга ошди. Бугун уларга Ўзбекистон республикаси фуқаролиги берилди ва ID карталар топширилди. Ушбу ID карталар ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, бўлиб ўтаётган сайёр қабулда эҳтиёжманд оилалар фарзандларига ёрдам кўрсатилди. Ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан Бўстон тумани Пиллакор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи эҳтиёжманд оила фарзанди 14 ёшли Араббой Нўмоновга таълим олишига кўмаклашиш мақсадида ўқув қуроллари топширилди.

Бугун бўлиб ўтган сайёр қабул якунларига кўра ички ишлар органлари томонидан 52 нафар фуқаро қабул қилиниб, мурожаатларнинг 34 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 18 таси бўйича аризалар олиниб, ижрога қаратилди.

Жиноят ишлари доирасида 7 нафар фуқароларга етказилган 831 миллион сўмлик моддий зарарлар ундириб берилди. Жумладан, Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида жиноят иши бўйича жабрланувчи Ф.Шамсутдиновга нисбатан С.А  томонидан етказилган 355 миллион сўм, Тергов қисми иш юритувидаги жабрланувчи Э.Хабибуллаевга нисбатан фуқаролар А.М  ва С.У.лар томонидан етказилган 461 миллион сўм миқдордаги моддий зиён ундирилиб, жиноят иши суд муҳокамасига юборилди.

Шунингдек, терговга қадар текширув ҳужжатлари доирасида Балиқчи тумани Юртобод маҳалласида яшовчи Хўжаев Лочинга етказилган 27 миллион сўм моддий зарар профилактика инспектори И.Эргашев томонидан ундириб берилди.

Бундан ташқари,16 нафар турмушида тазйиқ ва зўравонликка учраган аёл ҳимоя ордери билан таъминланди. 11 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилди.

Сайёр қабуллар вилоят бўйлаб давом этади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech