26 Июн 2024 йил 1445

Андижон вилояти фуқароларининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини ҳал этишга қаратилган навбатдаги сайёр қабул Пахтаобод туманида ўтказилди

Халқ билан юзма-юз мулоқотлардан кўзланган асосий мақсад аҳолининг кенг қатлами ичига кириш, уларнинг муаммоларини тинглаш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдир.

Айни шу мақсадда Пахтаобод туманида ташкил этилган сайёр қабулда Андижон вилояти раҳбарияти ҳам иштирок этиб, унда кўплаб мурожаатларга ижобий ечим топилди.  

Хусусан, тергов-суриштирув ҳаракатлари, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли ижтимоий масалаларда келиб тушган мурожаатлар ҳам жойида ижобий ҳал этилди.

Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech