7 Июн 2024 йил 1807

Андижон вилояти фуқароларининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари бўйича ўтказилаётган навбатдаги сайёр қабул Улуғнор туманида ташкил этилди

Аҳолининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган сайёр қабуллар вилоятимизнинг шаҳар-туманларида давом этмоқда.

Улуғнор туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда Андижон вилояти ИИБ бошлиғи А.Т.Раҳматуллаев ҳам иштирок этиб, унда кўплаб мурожаатларга ижобий ечим топилди.

Хусусан, тергов-суриштирув ҳаракатлари, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли ижтимоий масалаларда келиб тушган мурожаатлар ҳам жойида ижобий ҳал этилди.

Вилоятимиз бўйлаб ташкил этилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларни аниқлаш, уларни жойида ҳал этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech