Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрь кунидаги ПҚ-3413-сон Қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 02 ноябрь кунидаги 601-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил этилади.
Хизматга танлов асосида, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларга эга номзодлар қабул қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларга талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган эркаклар;
- доимий яшаш жойи бўйича Андижон вилояти ҳудудида рўйхатда турган;
- ҳарбий хизматни ўтаган (муддатли ёки сафарбарлик чақируви резервида);
- ёши 18 ёшдан кичик ва 30 ёшдан катта бўлмаган;
- бўйи 170 (бир юз етмиш ) сантиметрдан паст бўлмаган;
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари;
- ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари;
- профилактика инспекторларининг ёрдамчилари,
- олий таълим муассасаларини тамомлаганлар.
Аризалар kb.iiv.uz сайти орқали фақат онлайн тарзда қабул қилинади. 2025 йил 24 январ кунидан 02 февраль кунига қадар мурожаат қилмаган номзодлар рўйхатга киритилмайди ва ушбу танловларда қатнаша олмайди.
Қўшимча маълумотларни Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасининг расмий саҳифалари, бошқа оммавий ахборот воситалари ҳамда ёки 74-299-11-88 ва 93-481-14-14 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Эслатма: Ҳар бир номзод рўйхатдан ўтиб бўлгандан сўнг, тест синовларига ҳуқуқшунослик, Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва тарбия фанлари бўйича ўқиб тайёргарлик кўриб туришлари лозим бўлади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: