20 Феврал 2024 йил 934

Андижон вилояти ички ишлар органлари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати йўналишида фаолият олиб бораётган ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-машғулотлари ўтказилмоқда

Андижон вилояти ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-дастурга асосан Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати йўналишидафаолият олиб бораётган соҳавий хизматлар ва барча шаҳар-туман ички ишлар органларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспекторларининг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раислигида ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, ўқув машғулотлари давомида ИИВнинг маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш йўналишидаги меъёрий ҳужжатлари тўғрисида ходимларга батафсил тушунчалар берилмоқда.

Ҳозирда ходимларнинг билим савиясини оширишга қаратилган ўқув-машғулотлари давом этмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech