Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бўш ишчи (хизматчи) лавозимларга йўналиш бўйича тегишли иш стажига ва маълумотга ҳамда ишлаш имкониятига эга бўлган ногиронлиги бор Андижон вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқароларни ишга таклиф этади!
Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бўш ишчи (хизматчи) лавозимларга йўналиш бўйича тегишли иш стажига ва маълумотга ҳамда ишлаш имкониятига эга бўлган ногиронлиги бор ҳамда Андижон вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқароларни ишга таклиф этади:
1. Бино иншоатларига хизмат кўрсатувчи ишчи, ҳовли супурувчи (“Пахтаой” мактабгача таълим муассасаси);
2. Профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси (Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ва Хонобод шаҳар ИИБ)
3. Техник (Шаҳар-туман пробация гуруҳлари техник ходими)
Ишга кириш истагини билдирган фуқаролардан жорий йилнинг 24 сентябрь кунидан 25 октябрь кунига қадар фуқаролик паспорти (ИД-карта) билан Андижон вилояти ички ишлар бошқармасига келишлари сўралади.
Мурожаат учун телефон рақамлари: (93) 481-14-14
Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси