26 Декабр 2024 йил 2552

Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан Янги йил байрами олдидан ходимлар учун арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилди

Юртимизда байрамлар арафасида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш яхши анъанага айланган. Шу муносабат билан айни кунларда республикамиз бўйлаб барча корхона ва ташкилотларда озиқ-овқат ярмаркаларининг ўтказилаётгани аҳоли учун катта қулайлик яратмоқда.

Жумладан, байрам олдидан озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини ҳамда халқимизни арзонлаштирилган озиқ - овқат маҳсулотлари bilan таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасида ички ишлар ходимлари ва ишчи хизматчилар оила аъзолари учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Савдо ярмаркасида ҳудудий таъминот корхоналари hamda деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан қорамол гўшти, қўй гўшти, тухум, балиқ, ўсимлик ва пахта ёғи hamda ун hamda ҳўл ва қуруқ мевалар, ширинликлар каби маҳсулотларини қулай нархларда харид қилиш имконияти яратилди.

Байрам арафасида бу каби ярмаркаларни ўтказиб борилиши  ички ишлар ходимлари ва ишчи хизматчиларнинг вақти тежалишига уларнинг оила аъзоларини эса байрамни тўкин дастурхон ила яхши кайфиятда қарши олишларига кўмак беради.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech