26 Декабр 2023 йил 3285

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими томонидан ноқонуний равишда пиротехника воситасини олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙХҲБ 2-сафарбарлик гуруҳи инспектори Б.Комилжонов томонидан Избоскан тумани, Тўрткўл МФЙда ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида 1987 йилда туғилган И.М. бошқарувида бўлган "Captiva" русумли транспорт воситаси тўхтатилганида ушбу автотранспорт воситасидан 132 дона “Салют 7D” номли пиротехника воситалари аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech