19 Октябр 2024 йил
1744
Андижон вилояти ИИБда мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди
Андижон вилояти ИИБда бошқарма бошлиғининг ўринбосари Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш комиссияси раиси подполковник Ж.М.Давронов раислигида Андижон вилояти ИИБ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича “Доимий комиссия”нинг 2024 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда ўтган давр мобайнида йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати