12 Январ 2022 йил 724

Андижонда “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган уюшган гуруҳ кўлга олинди

2022 йил 11 январь куни, Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ППХ ва ЖТСБ ходимлари билан ҳамкорликда Марҳамат тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Андижон туманида яшовчи фуқаро Ю.О ҳамда Марҳамат туманида истиқомат қилувчи Т.М.лар уюшган холда холис харидорга жами 7,0 грамм “Гашиш” гиёҳванд моддасини 1.080.000 сўмга сотаётганида ушланди. 

Шунингдек, тадбир давомида фуқаро Т.М.нинг яшаш уйидаги ҳайвон боқиш учун қурилган бинода жами 1 килограмм 65 грамм “Марихуана” гиёҳванд моддасини сақлаб келаётгани аниқланди.

Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech