9 Март 2021 йил 368

Андижонда коронавирус инфекциясини текшириш учун мўлжалланган ПЦР тестларини ноқонуний равишда тайёрлаб сотаётганлар аниқланди

Жорий йилнинг 21 январь куни Андижон вилояти Андижон вилояти ИИБ ТваЭККБ, ТваЧХТБФМБ ҳамда Хўжаобод тумани ИИБ ТваЭККГ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Андижон туманида яшовчи фуқаролар С.Ж ҳамда Д.А.лар Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро О.Д.га “Дўстлик” божхона комплекси олдида 34 дона коронавирус инфекциясини текшириш учун мўлжалланган сохта ПЦР тестларини жами 1.750.000 сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси  2-қисми “Б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг 29 январь куни соат 13:30ларда Андижон вилояти ИИБ ТваЭККБ, ТваЧХТБФМБ ҳамда Хўжаобод тумани ИИБ ТваЭККГ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро З.Ж ноқонуний равишда Коронавирус инфекциясини текшириш учун мўлжалланган 4 дона ПЦР тестларни тегишли анализлар олмасдан, Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро С.С.га 320.000 сўм пуллар эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан аниқланди.

З.Ж.дан 320.000 сўм пуллар, С.С.дан 4 дона ПЦР тестлари холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштирилиб, Хўжаобод тумани ИИБ ихтиёрига олинган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида фуқаро З.Ж 4 дона ноқонуний равишда тайёрланган ПЦР тестларини Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро А.Д.дан сотиб олганлиги аниқланди.

Фуқаро А.Д. дан 1 дона “Леново” номли компютер ҳамда 1 дона “Epson” номли принтерлар далилий ашё тариқасида баённома орқали ИИБ ихтиёрига олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 2-қисми “Б” банди билан  жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech