5 Май 2022 йил 682

Андижонда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситаларини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

2022 йил 4 май куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир натижасида, Андижон шаҳрида яшовчи 1984 йилда туғилган аёл З.Б.нинг сумкасида жами 150 дона “Тропикамид” ҳамда 18 дона “Фенобарбитал” номли кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари борлиги ҳамда ушбу дориларни сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech