18 Май 2020 йил 1335

Андижонда ноқонуний “хўроз ўйини”ни ташкил қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2020 йил 14 май куни соат 14:30ларда, Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Олтинкўл тумани, Уйғур МФЙда яшовчи фуқаро М.Х қурилиши битмаган янги ҳовлисида карантин вактида бир нечта фуқароларни йиғиб, таваккалчиликка асосланган ноқонуний “хўроз ўйини”ни ташкиллаштирганлиги аниқланди.

Фуқаролар Т.Б, Х.Х, Х.М, И.М ҳамда Ю.Ж.лар ўзаро оғзаки тартибда 2.000.000 сўмдан келишиб, пул ютиш мақсадида хўрозларини уриштираётган вақтида ушланди.Иштирокчиларни ёнида бўлган жами 600.000 сўм пуллар ҳамда 2 дона “Дакан” хўрозлар холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштирилиб, туман ИИБ иҳтиёрига олинди.

Суриштирув давомида, ташкилотчи М.Х хар бир ўйиндан ўртага тикилган суммадан маълум миқдорда улуш олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech