Андижонда профилактика инспекторининг сай-ҳаракатлари натижасида 840 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси аниқланди
Мамлакатимизда гиёҳвандликка қарши кураш борасидаги ишлар бир зум ҳам сусайтирилмайди ва тўхтатилмайди. Ҳар йили икки босқичда “Қорадори” тезкор-профилактик тадбири ўтказилиб, қанчадан-қанча инсонларнинг умрига зомин бўлиши мумкин бўлган гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишининг олди олинмоқда.
Жалақудуқ тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант Шавкатбек Абдулҳафизов аниқлаган ҳолатга асосан 2020 йилнинг 04 май куни соат 13:10ларда «Корадори-2020» тадбирининг 1-босқичи давомида Жалақудуқ тумани ИИБ ҳамда туман ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида Жалақудуқ тумани, Иттифоқ МФЙда яшовчи фуқаро Ш.М яшаш хонадонида умумий оғирлиги 775 грамм бўлган хўл холдаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланди. Ш.М билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишлари давомида у яна умумий оғирлиги 65 грамм бўлган қовурилган холдаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини тақдим қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан 2020 йилнинг 06 май куни фуқаро Ш.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати