2 Март 2021 йил 516

Андижонда профилактика инспекторларининг тушунтириш тарғибот ишлари натижасида 2 та ов қуролининг ихтиёрий равишда топширилишига эришилди

Андижон вилояти ИИБ  ходимлари ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган кенг қамровли “Тозалаш-Антитеррор” ва “Зарбдор ойлиги” тезкор-профилактик тадбирлари давомида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Марҳамат тумани ИИБ профилактика катта инспектори Ш.Каримов томонидан фуқаролар орасида тушунтириш тарғибот ишлари натижасида, туманнинг Турон МФЙда яшовчи, Азимов Фаррух Туланбоевич отаси яшаб ўтган эски уйининг омборхонасини бузаётиб, ёғочлар орасидан топилган бир дона бир стволли, 16 калибрли, 1961 йилда ишлаб чиқарилган ЗК русумли ,№ П 10058 рақамли, ов қуролини ўз хоҳиши билан туман ИИБ ихтиёрига топширган.

Шунингдек, Қўрғонтепа тумани ИИБ профилактика катта инспектори  Ў.Нурбоев томонидан олиб борилган тушунтириш тарғибот ишлари ҳам ўз натижасини бериб, туманнинг Навоий МФЙда яшовчи фуқаро Иминжонов Орифжон Алихонович   яшаш уйининг томида  темир сандиқ ичида бўлган мархум отасидан қолган  ИЖ-17 русумли, 1 стволли, 16 калибрли, в 00297 рақамли, 1964 йилда ишлаб чиқарилган ов қуролини ўз ихтиёри билан туман ИИБга топширган.

Шу ўринда ов қуроллари сақланиши тартиб-қоидаларини яхши тушунган фуқароларимиз қонунга риоя қилиб, ўз хоҳишлари билан ўқотар қуролларни давлат эгалигига топшираётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишни ўринли деб биламиз. Ҳар бир юртдошимиз ўз уйида ноқонуний тарзда ов қуроли сақланаётган бўлса, уни ички ишлар идорасида рўйхатдан ўтказиши зарурлигини унутмаслиги керак! Зеро, қонунга риоя қилиш, эҳтиёткорлик бир қанча кўнгилсизликларнинг олдини олади

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech