18 Май 2021 йил 521

Андижонда “Жиноятдан холи шаҳар” зарбдор 10 кунлиги ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 14 май кунидан бошлаб, Андижон шаҳридаги маҳаллалар кесимида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда профилактика ва жиноятчиликка бархам бериш мақсадида “Жиноятдан холи шаҳар” зарбдор 10 кунлиги ўтказилмоқда. Шунга кўра Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари вилоят СЭНМ ходимлари ҳамда вилоят ИИБ Ахборот хизмати ходимлари томонидан бир қатор тадбирлар олиб борилмоқда.  

Жорий йилнинг 17 май куни соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда аниқланган маъмурий хуқуқбузарликлар сони 194 та, текширилган объектлар сони 214 тани ташкил этганлиги аниқланди. Бундан ташкари, тиббий хушёрхонага олиб борилганлар сони 6 нафар, ушланган қидирувдаги шахслар сони 2 нафар, аниқланган тиланчилик билан шуғулланган шахслар 6 нафар, автомашина ғилдирагини тозалаш билан шуғулланган вояга етмаган шахслар 3 нафар,  ўрнатилган видеокузатув камералар сони 6 тани ташкил этди.

Жумладан, Андижон шаҳри ҳудудида жамоат жойлари ва кўчаларда айниқса, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда мақсадсиз тиғли предметларни ўзи билан олиб юрган 8 нафар фуқаролардан жами 8 та ўткир тиғли ва бошқа турдаги инсон соғлиги ва ҳаётига жиддий хавф солувчи буюмлар олиб қўйилди.

Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан хизмат давомида, фуқароларга бемақсад пичоқ ва шунга ўхшаган ўткир тиғли жисмлардан бемаксад фойдаланмаслик ҳамда олиб юрмаслик, шунингдек, фойдаланилаётган пичоқларига хушёр бўлишлик, пичоқларни бегона шахсларга бермаслик юзасидан аҳоли орасида профилактик тушунтириш тадбирлари ўтказилди. Олий таълим муассасалари ва мактабларда, шу билан бир қаторда ҳар бир маҳаллалар кесимида фуқаролар йигинлари раислари ҳамда  профилактика инспекторлари билан  биргаликда жойларда “ТИҒ” профилактик тадбирлари ўтказилди.         

Рейд тадбирлари давомида Андижон вилояти СЭНМ ходимлари билан ҳамкорлдикда 20 дан ортиқ қўлбола усулда тайёрланган санитария ҳолатларига жавоб беришга мутлако яроксиз булган музқаймоқ сотиш билан шуғулланаётган фуқароларга нисбатан тегишли тартибда чоралар кўрилди.

Бундан ташкари, тадбир давомида Андижон шаҳар “Мангулик” кўчасида жойлашган “Интернет Playstation” интернет кафеси, “Машраб” кўчасида жойлашган Контор интер стил” кўнгилочар кароке кулуби, хамда ушбу кўчада жойлашган “Playstation кулибига тунги вактларда профилактика юзасидан текширув ишлари амалга ошириш учун кирилганида биноларда кириш қисмидан карантин қоидаларга риоя этилмаётгани, уларда мижозларни дастлабки ҳароратини ўлчовчи мосламаси йўқлиги, қўлларни дезенфекцияловчи антисептик гел воситаларининг мавжуд эмаслиги, бинода хизмат олиб борувчи ишчи, хизматчилар эса тиббий ниқоб тақмаган холда мижозлар билан муомила қилаётганлиги, бинога келган мижозларнинг бирортасида ҳам тиббий ниқоб йўқлиги маълум бўлди. Шунингдек, тунги рейд давомида ҳудудий профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда 526 нафар фуқаролар Андижон шаҳар ИИОФМБ 4-сон ИИБга олиб борилиб, улар билан карантин қоидаларига риоя этишлари бўйича профилактик суҳбатлар олиб борилди. Карантин тартиб қоидаларини қўпол равишда бузиб унга амал қилмай келаётган 111 нафар фуқароларга нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан белгиланган тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.Фуқаролар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига сўзсиз риоя этиш борасида тушунтириш ишлари кучайтирилиб,уларнинг 321 нафари расман огоҳлантирилди.

Ҳозирда жойларда карантин талабларига риоя этилиши бўйича рейд тадбирлари ўтказилиши давом этмокда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech