Қаровсиз қолдирилган автомашинадан телефон ўғирланди
Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Й.Ж ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 30 сентябрь куни соат 13:30 ларда ўзига тегишли “Спарк” русумли, автомашинасини Андижон шаҳрининг Бобур МФЙ, Фурқат кўчасида жойлашган “Бобур кутубхонаси” олдида эшиклари очиқ ва қаровсиз ҳолда қолдирган вақтида номаълум шахс автомашинаси салонидан 1 дона нархи 1.700.000 сўмлик “Samsung А-3.7” русумли уяли телефонини ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда. Шу ўринда барча фуқароларимиздан ўз мол-мулкларини қаровсиз қолдирмасликларини ва ҳамиша хушёрликни йўқотмасликларини сўраб қоламиз.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати