5 Феврал 2024 йил 1258

Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ходимлари томонидан тумандаги 57-сонли умумтаълим мактабида ҳуқуқий-тарғибот тадбири ўтказилди

Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида ташкил этилган учрашувларда Асака туман ҳудудида вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар бўйича тайёрланган таҳлилий маълумотлар ўқиб эшиттирилди.

Хусусан, тан жароҳати, ўғирлик, фирибгарлик, талончилик, кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари, терроризм ва диний мазмундаги материалларни тарқатишнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳамда улар учун белгиланган жавобгарликлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Ҳозирда бу каби ҳуқуқий-тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech