“Асакада Дамас одамлари билан зовурга тушиб кетди” сарлавҳали видеотасвирлар юзасидан расмий маълумот
Жорий йилнинг 23 август куни ижтимоий тармоқларга “Асакада Дамас одамлари билан зовурга тушиб кетди” сарлавҳа билан видеотасвирлар жойланди. Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълим қиламиз.
Дастлабки маълумотларга кўра, 23 август куни соат 12:40 ларда, Андижон вилояти, Асака тумани, "Кучган" МФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1959 йилда туғилган А.М. "Дамас" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўлдан чиқиб кетиб зовурга тушиб кетган.
Бунинг оқибатида йўловчи, 1987 йилда туғилган Б.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Автомобилни зовурдан чиқариш чоралари кўрилиб, ҳозирда йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
‼️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати