Асакада содир этилган жиноятга сабаб бўлган омиллар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
2020 йилнинг 4 сентябрь куни соат 12:40 ларда Асака тумани, Қадрият МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро М.У яшаш уйида турмуш ўртоғи М.Н (аёл) билан оилавий келишмовчиликлар сабабли ўзаро жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан М.Н.нинг бўйин ва қорин қисмларига бир маротабадан урган ва унга нисбатан оғир тан жароҳати етказган.Бунинг оқибатида М.Н воқеа жойида вафот этган. Фуқаро М.У ушланиб,ашёвий далил сифатида ундан бир дона хўжалик пичоғи олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро М.У ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ушбу нохуш ҳолатни содир этган фуқаронинг қилмиши Қадрият маҳалласида яшовчи кенг жамоатчилик иштирокида танқидий муҳокама қилинди. Андижон вилояти прокурорининг 1-ўринбосари подполковник Ф.Рахмонов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Я.Абдулхаков раислигида ўтказилган муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди.
Унда кишилар ўртасидаги меҳр-оқибатнинг йўқолиб бораётганлиги, кўпчиликнинг бефарқ ва лоқайд бўлиб кун кечиришга ўрганиб қолганлиги, фуқароларимизни атрофида бўлаётан ҳодисаларга томошабин бўлиб туришлари кескин қораланди.
Шунингдек, пичоқ билан кимгадур тажовуз қилиш эркак киши учун катта иснод эканлигини, бўлиб ўтган бу воқеани мухокамада иштирок этганларнинг барчаси оиласи, қариндош-уруғлари, маҳалласидагиларга ибрат олиш мақсадида етказишлари шарт эканлиги қайта-қайта таъкидланди.Шунингдек, Бу каби мудхуш жиноят учун жазо мукаррарлиги таъминланиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Муҳокама сўнгида Асака туманидаги мавжуд барча махалла фуқаролар йиғинларида мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини туб илдизигача кенг жамоатчилик вакилларига етказиш бўйича сектор раҳбарлари,ҳудудий профлактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари,кўчабошилари,оқсоқоллари ҳамда маҳалла фаолларига муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати