11 Март 2020 йил 1155

Автомобиль олиб қочганликда гумонланувчи шахслар аниқланиб, қўлга олиндилар

3 март куни Сергели тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 1 март куни тахминан соат 23.00 да “Нуғой-қўрғон” маҳалласида уч нафар номаълум шахслар 37 ёшли Пўлат Б. бошқарувидаги “Спарк” автомобилига йўловчи сифатида минганлар. Янги Сергели ва Чоштепа кўчалари кесишмасига етиб боргач, номаълум шахслар ҳайдовчидан машинани тўхтатишни илтимос қилиб, тушишган. Йўловчилар кетишгандан сўнг Пўлат ўзининг “Samsung А-10” русумли нархи 1 млн. 400 минг сўм бўлган телефони ва 500 АҚШ доллари йўқолганлигини пайқаб, тезда ички ишлар органларига хабар қилган. Ушбу ҳолат асосида Жиноят кодекснинг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тумани ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар давомида ташқи кузатув камералари ёзувлари ўрганилгач, ўғирликда гумонланувчиларнинг шахслари аниқланди ва 33 ёшли Азизбек И., 26 ёшли Рустам Д. ҳамда Шамсиддин У.лар қўлга олиндилар.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

Text to speech