Балиқчи тумани ИИБда жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 11 июнь куни Олтинкўл тумани ИИБда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов раислигида ўтган 6 ой давомида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, шахсий таркиб билан хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича ўтказилган тадбирлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга қаратилган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Танқидий руҳда ўтказилган мажлисда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида амалга оширилган ишлар, жиноятчиликка қарши курашиш, содир этилган жиноятларни иссиқ изидан очиш, қидирувдаги жиноятчиларни аниқлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, жанговар ва жисмоний шайлигини ошириш бўйича ўтказилган тадбирлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳамда ушбу йўналишда камчиликка йўл қўйган раҳбар ва ходимлар муҳокама қилиниб, уларнинг ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасидаги юклатилган мажбуриятларни намунали тарзда бажариб келаётган бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар ҳамда бошқарма бошлиғининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ҳисобот йиғилиши якунида ушбу йўналишнинг мутасадди раҳбарлари ва ходимларига келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар аниқ ва манзилли тарзда белгилаб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати