11 Август 2021 йил 1222

"Бизга бундай зўравон инспектор керакмас - хўжаободлик депутат талабнома билан чиқди” сарлавҳали видеомурожаат юзасидан расмий маълумот

2021 йилнинг 8 август куни ижтимоий тармоқларга “Бизга бундай зўравон инспектор керакмас - хўжаободлик депутат талабнома билан чиқди” сарлавҳали  видеомурожаат жойлаштирилди.

Ушбу видеомурожаатда акс этган ҳолатлар бўйича Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, мазкур ҳолат бўйича фуқаро Х.Б.нинг шу йилнинг 26 май кунги аризаси, З.Э.нинг 8 июнь кунги мурожаати ҳамда Халқ депутатлари Хўжаобод тумани кенгаши депутатларининг 04 июнь кунги депутатлик сўровлари юзасидан масъул ходимлар томонидан хизмат текшируви ўтказилган.

Хизмат текшируви давомида 2021 йил 20 май куни фуқаро Х.Б ва унинг амакиваччаси М.Б.лар жамоат жойи ҳисобланган Хўжаобод тумани Қурама МФЙ ўрамида жойлашган 8-сонли умумтаълим мактабни олдида спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, майда безорилик содир этишганлиги ҳамда профилактика инспекторлари Ш.в ва Ж.Х.ларнинг қонуний талабларини бажармасдан, уларнинг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатганликлари сабабли Х.Б ва М.Б.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 15 мартдаги 55-сонли буйруғи талаблари асосида резина таёқ ва қўл кишани қўлланилганлиги аниқланди. Профилактика инспекторларининг ҳаракатларида хизмат интизоми ва қонун бузиш ҳолатлари содир этилмаган деб топилиб, хизмат текширув хулосаси ва тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо беришлик учун Хўжаобод туман прокуратурасига юборилган. Хўжаобод туман прокуратураси томонидан олиб борилган терговга қадар текширув якунига кўра Хўжаобод туман ИИБ ходимларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли жорий йилнинг 24 июнь куни жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.   

Фуқаролар Х.Б ва М.Б.ларга нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари  жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман суди томонидан кўриб чиқилиб, суднинг шу йилнинг 23 июнь кунги қарори билан ушбу фуқаролар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг187-моддаси 2-қисми, 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.  

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати    

 

Text to speech