Хонобод шаҳар ИИБда жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамасига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 12 июль куни Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.И.Файзуллаев раислигида, Хонобод шаҳар ИИБда 2024 йилнинг ўтган 6 ойи давомида туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато ва камчилликлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудлар, жиноятчиликни жиловлашда сусткашликка йўл қўйиб, жиноятни ўсишига шароит яратиб берган омиллар ўрганилиб, бу борада ички ишлар бўлимининг фаолияти чуқур танқидий таҳлил қилинди.
Ҳисобот йиғилиши сўнгида ички ишлар бўлими ходимларига жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида аниқ чора-тадбир белгилаб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати