“Ҳуқуқ билимдони” викторинасида ғолиб бўлган Андижон вилояти ИИБ ходими муносиб тақдирланди
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ривожлантириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” муносабати билан ички ишлар органлари ходимлари ва фуқаролар ўртасида “Ҳуқуқ билимдони” викторинаси ўтказилди.
Вазирликнинг “Ҳуқуқий тарғибот” телеграмм каналида ўтказилган ушбу совринли викторинада иштирок этиб, ғолиб бўлган Андижон вилояти ИИБ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бўлими катта мутахассис-муҳандиси, лейтенант Мамадиев Жаҳонгир Равшанбекович шахсий таркиб ўртасида Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг дипломи ҳамда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг пул мукофоти ва совғалари билан тантанали равишда муносиб тақдирланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати