25 Май 2023 йил 487

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан "гиёҳфуруш" қўлга олинди

2023 йилнинг 22 май куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, Бўстон туманида ташкил қилинган 44-сонли ЙПХ масканида назорат кўрикдан ўтказиш учун тўхтатилган “Lassetti” русумли автомашинаси текширилганида унда йўловчи бўлиб кетаётган Андижон шаҳрида яшовчи М.А.нинг сумкасидан сотиш мақсадида олиб кетилаётган 198,86 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида М.А яшаш уйида 299,94 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур холат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech