29 Май 2020 йил 967

Хўжаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан уйида қиморхона ташкил қилган шахс қўлга олинди

2020 йил 16 май куни соат 21:00 ларда Хўжаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан туманинг Янги хаёт МФЙда истиқомат қилувчи З.Ш.нинг уйида қонунга хилоф равишда қиморхона ташкил этилганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, фуқаро З.Ш ўзининг яшаш хонадонида 6 нафар маҳалладошларини йиғиб, уларга ўйин картаси орқали қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берган ва бунинг эвазига улардан олдиндан 5.000 сўмдан жами 30.000 сўм пул йиғиб олган.  Шунингдек, хар бир ўйналган қимор ўйини учун 1000 сўмдан “чўтал” пули олиб, қимор ўйини ўтказаётган вақтида Хўжаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Воқеа жойидан ашёвий далил сифатида 28 дона ўйин карталари, жами 290.000 сўм пуллар  баённома асосида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси  Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-кисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech