Хўжаобод туманида танишларининг телефон аппаратларини сотиб юбориб унинг пулларни "1ХBET" тотализатор ўйини орқали ютқазиб юборган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Р.Н. интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган “1XBET” тотализатор ўйинини ўйнаб, ўзининг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини ютқазиб юборган ва кейинги ўйинларга пул топиш мақсадида танишларининг мол-мулкларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни режалаштирган. Бу ғаразли ниятини амалга ошириш йўлида танишлари фуқаро Р.Ф.нинг нархи 2.500.000 сўмлик “Samsung 51A” ҳамда К.О.нинг нархи 12.800.000 сўмлик “iPhone 12 pro” русумли уяли телефонларини фойдаланиш учун олиб, телефон аппаратларни Андижон шаҳри “Янги бозор” ҳудудида 2.500.000 сўмга сотган ва ушбу пулларни “1XBET” тотализатор ўйинида ютқазиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Р.Н қамоққа олинган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати