25 Май 2023 йил 265

ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчиси кикбоксинг спорт тури бўйича Осиё кубоги ғолиби бўлди

Жорий йилнинг 26-30 апрель кунлари Қирғизистон Республикасининг Жалолобод шаҳрида кикбоксинг спорт тури бўйича ёшлар ўртасида Осиё кубоги бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада иштирок этган ИИВ Андижон академик лицейи ўқувчиси Абдурахмонов Муродилло фахрли 1-ўринни эгаллади.

Шу муносабат билан Абдурахмонов Муродиллонинг бу ғалабаси муносабати билан унинг ота-онаси ва устозларига Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ўз миннатдорчилигини билдириб қолади!

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech