Ижтимоий тармоқларда “Қурол билан қўрқитишмоқда” сарлавҳаси билан тарқалган видеотасвир юзасидан
Жорий йилнинг 19 январь куни ижтимоий тармоқларда “Қурол билан қўрқитишмоқда” сарлавҳаси билан видеотасвир тарқалди. Унда Андижон шаҳрида тўппончаси бор маст киши атрофдагиларга таҳдид қилмоқчи бўлаётганлиги айтилган. Мазкур видеотасвирда акс этган ҳолатлар бўйича Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБнинг масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, 2021 йил 28 декабр куни соат 22:07ларда Андижон вилояти ИИБнинг «102» қисқа рақамига Олтинкўл тумани, Марказ МФЙ, Янги ҳаёт кўчасида яшовчи фуқаро О.Ф мурожаат қилиб, Андижон шаҳар Бобиршох кўчаси биёкимё заводи олдида нотаниш шахс жанжал қилиб пневматик пистолет билан таҳдид қилганлигини маълум қилган. Ушбу мурожаат шу куннинг ўзида Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ навбатчилик қисмидан рўйхатга олинган.
Олиб борилган терговга қадар суриштирув ишлари давомида 2021 йил 28 декабрь куни соат 22:07ларда фуқаро О.Ф таксистлик билан шуғулланиб юрган вақтида унинг автомашинасига йўловчи сифатида чиққан фуқаро А.И.ни манзилига олиб бориш мақсадида Андижон шаҳар Бобиршох кўчасидан ўтаётганида йўлнинг чекка қисмида жойлашган савдо дўконидан сув олиш мақсадида тўхтаган. Шу пайт ҳайдовчи автомашинасининг олдига Асака туманида яшовчи Дж.Ш ҳамда Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи И.А.лар биргаликда келиб, маст ҳолатда “Биз чақиртирган таксист сенмисан” деб автомашинага чиқиб олишган. Ҳайдовчи О.Ф уларга автомашинасида бошқа йўловчи борлигини ва манзилга олиб бориб кўяолмаслигини маълум қилган вақтида, фуқаро Дж.Ш ўзининг ёнида бўлган тегишли ҳужжатларга эга Т19021784 рақамли газли “Пневматик” пистолетини олиб, ҳайдовчини мастлик оқибатида қўрқитмоқчи бўлганлиги аниқланган.
- Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ 4-сонли ИИБ томонидан фуқаро Дж.Ш ҳамда И.Аларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 183-моддаси ва 185-3-моддасига асосан қонуний чора кўришлик учун қарор қабул қилинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати