4 Май 2021 йил 647

Инсон азиз – хотира муқаддас

ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Андижон шаҳрида жойлашган 7553-ҳарбий қисм осойишталик посбонлари, Булоқбоши туман прокуратураси, миллий гвардия ҳамда мазкур ҳудуддаги 6-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчи-ёшлари ва бир қатор мутасадди ташкилотларнинг вакиллари иштирокида “Инсон азиз – хотира муқаддас” шиори остида ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар Иккинчи жаҳон уруши туфайли инсоният бошига тушган ташвишлар, ундаги кўплаб йўқотиш ва вайронагарчиликлар тўғрисида батафсил тўхталиб, бугунгидек, тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиш лозимлигини таъкидлашди.

Шунингдек, она Ватанга садоқат ва меҳр-муҳаббат руҳида ўтган ушбу тадбирда келажагимиз эгалари томонидан турли саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар ҳам ижро этилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech